Ҳорманг, меҳмон!

Сайтимизнинг мана бу саҳифаларига ҳам бир кириб ўтинг!

 


 

Ижрочилар

Озодбек Назарбеков
 
 

Озодбек Назарбеков



Озодбек Ахмадович Назарбеков 1974 йил 7 майда Андижон вилояти, Шахрихон туманида тугилган.

1994 йилдан буён кўшикчилик санъати бўйича ўз ижодий фаолиятини бошлаган.

2002 йилдан буён “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида яккахон хонанда сифатида фаолият юритади.

Озодбек Назарбеков 1994 йилдан буён Республика микёсидаги давлат тадбирларида: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Наврўз умумхалк байрами ва Мустакиллик байрамларида фаол иштирок этиб келмокда.

Республикамизнинг барча вилоятларида ўзининг яккахон концертларини намойиш этган.

2003 йил 22 июнда Туркистон саройида “Ойдин кечалар” деб номланган яккахон концертини, 2005 йил 15-16 апрелда эса Халклар дўстлиги саройида “Юрагимдан куйлаганим сен” деб номланган концертини, 2006 йил 12-13-14-15 апрель кунлари “Сенинг дардинг...” деб номланган концертини ўз мухлисларига такдим этган.

1994 йилдан буён хонанданинг 7 та аудио, видео кассета ва диск тўпламлари ёзилиб, сотувга чикарилган.

Республика, вилоят, туман ва шахар телевидения тармокларида хонанданинг “Кел, эй ёрим” (1994 й), “Тошкентим гўзаллари” (1997 й), “Барно” (1997 й), “Кечалар” (1998 й), “Чандик Киз” (2002 й), “Чанг кўчалар” (2002 й), “Бевафо” (2003 йил), “Жоним маним” (2005 йил), “Куйиб колганман” (2006 й), “Ватан” (2006 й), “Ёмгир” (2006 й) каби ўнлаб кўшиКлари, мусиКий клиплари мунтазам намойиш этиб келинмокда.

Хозирда Озодбек Назарбеков Маннон Уйгур номидаги Санъат олийгохининг 3-курс талабаси.


Бу ижрочига овоз бериш учун сайтга ўз логин ва паролингиз билан киришингиз ёки рўйхатдан ўтишингиз керак.
*****
Овозлар: 4

   

Ижрочининг дискографияси

Юрагимдан куйлаганим сeн (2006)
 
 

Шу ижрочининг машҳур альбомлари

Юрагимдан куйлаганим сeн

Юрагимдан куйлаганим сeн (2006)
+++++

Озодбек Назарбековнинг «Халқлар Дўстлиги» саройида бўлиб ўтган «Юрагимдан куйлаганим сен» деб номланган концерти



 



Кўп кирилган саҳифалар:

  Ҳинд фильмлари   Киноафиша   Кино янгиликлари   Фильмларнинг шарҳлари   Иш жойлари