|
||||||||||||||||||||||||||
Юлдузлар осмондан тушадими?23 Октябр 2009 Бугун ўзбек халқи яна кино санъатига қайтди. Фильмларнинг премьераларида кинотеатр заллари томошабинга тўлмоқда. Анча машаққатли йўлларни босиб ўтган ижодий гуруҳ эса премьера куни энг бахтли дамларни бошидан кечирмоқда… Ўзбек халқи - санъатсевар халқ. Фильм премьераси ўтказилган кунни нафақат киноижодкорлар, балки томошабинлар хам байрамдек кутиб оладилар. Олқишлар, ранг-баранг гулдасталар, сабрсизлик билан олинган дастхатлар, табассум ила киноактёрлар билан расмга тушаётган чеҳраларни кўриш албатта қувонарлиҳолдир. Қизиқ, санъаткорларга бунчалик эътибор қилган томошабинларимиз кино санъати асарини тайёрҳолга келтирган ижодкорлар, актёрлар бу санъат оламига қандай қилиб кириб келганликларини, қаерда таҳсил олишларини, бу поғонага қай тариқа чиққанликлариниҳам билармиканлар?
Тарихга бир назар... 1945 йилда ташкил топган Тошкент Давлат театр санъати институтида рассомчилик факультети очилиши муносабати билан ушбу олийгоҳ Тошкент Давлат театр ва рассомчилик санъати институти деб юритила бошланди.ҳозирги кунда эса у Ўзбекистон Давлат санъат институти деб номланади. Дастлабки даврда актёрлик, режиссёрлик ва театршунослик каби уч йўналишда мутахассислар тайёрланган бўлса,ҳозирги кунга келиб, бу институтда санъатшунослик, актёрлик санъати, режиссёрлик ва техноген санъатининг 13 хил йўналиши бўйича турли мутахассислар тайёрланмоқда. Бундан ташқари, магистратура ва аспирантура бўлимлариҳам мавжуд. Институт фаолиятининг дастлабки йилларида талабаларга мутахассислик фанларидан М.Уйғур, Е.Бобожонов, Р.Ҳамроев, Н.Пўлатова, Х.Носирова, М.Узоқов каби машҳур санъаткорлар, олимлар сабоқ беришган. Олий таълим муассасасида Ўзбекистон қаҳрамони Зикир Муҳаммаджонов, И.Мусабеков, М.Усмонов, Э.Крушевская каби санъаткорлар таҳсил олишган. Ушбу олий даргоҳдан яна Наби Раҳимов, Хамза Умаров, Суръат Пўлатов, Ботир Зокиров, Турғун Азизов, Ёқуб Аҳмедов, Яйра Абдуллаева, Мақсуд Юнусов, Обид Юнусов, Ориф Алимахсумов, Бахтиёр Ихтиёров, Эргаш Каримов, Ойдин Норбоева, Тўлқин Тожиев, Хайрулла Саъдиев, Санъат Девонов, Теша Мўминов, Ёдгор Саъдиев, Эркин Комилов, Ғуломжон Ёқубов, Шерали Жўраев, Нуриддинҳайдаров, Мансур Тошматов, Мавлуда Асалхўжаева, Мирзабек Холмедов, Зулайхо Бойхонова каби ўзбек театр, кино ва эстрада санъатининг кўплаб таниқли санъаткорлари етишиб чиққанлар. Бугунги кун... Бугунги кундаҳам институт фаолиятида иш қизғин.ҳар бир бўлимдаги устозлар билим беришнинг ўзига хос услубларини ишга солиб, талабаларнинг ўз йўналишларини топишлари, янги қирраларини очишлари, тўғри шаклланишлари, истеъдодлариниҳар томонлама намоён этишлари учун имконият яратмоқдалар. Институт талабалар ва устозлар учун қадрдон гўшага айланиб қолган. Олдинга интилаётган ёшлар кеча-ю кундуз тинимсиз билим олишгаҳаракат қиладилар. Куннинг биринчи ярмида назарий фанлар билан машғул бўлган талабалар куннинг иккинчи ярмида (фақат актёр ва режиссёрлик факультетларида) актёрлик ва режиссёрлик маҳорати юзасидан ташкил этилган дарсларга кирадилар.
Ушбу санъат таълими оламининг қизиқарлиҳаётидан бохабар бўлиш мақсадида институт ректори, фалсафа фанлари доктори, профессор Усмон Ҳосилович Қорабоевни суҳбатга чорладик.
- Бугунги кунда юқори малакали санъаткорлар етиштириш учун Ўзбекистон Давлат санъат институтида қандай ишлар олиб борилмоқда? - Авваллари санъат соҳасида ижодкор кадрлар тайёрлаш учун ёшларни бошқа давлатлардаги ўқув муассасаларига юборишга тўғри келарди (асосан кино санъати бўйича). Миллий қадриятларимиздан, урф-одатларимиздан мутлақо йироқ бўлган ўзга юрт мутахассислари ўз маданияти, мафкурасини тарғиб қиларди. Балки шу сабаб, санъатимиз даставвал моҳиятан миллий йўлини танлаб олишга оқсоқланган бўлса, ажабмас. Халқимиз учун берилган улуғ неъмат ҳисобланмиш мустақиллигимиз шарофати билан санъат таълими соҳасида қулай имкониятлар яратилдики, бу билан ўзимиздаҳар томонлама баркамол инсон, етук мутахассис, хақиқий ижодкор кадрларни етиштиришга шароит юзага келди. Ўқув жараёнини амалиёт билан янада яқинлаштириш мақсадида Республикамиздаги етакчи санъат масканлари – Тошкент театрлари, Ўзбекистон Давлат миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекфильм” киностудиялари билан яқиндан алоқа ўрнатилган. Бу ташкилотларда ижод қилган етук мутахассислар институтдаги педагогик фаолиятгаҳам жалб этилганлар. Институтда талабалар ижодий билим олиш билан бир қаторда илмий дунёқарашлариниҳам кенгайтирадилар. Санъаткорлар фаолияти кишиларнинг кўз ўнгида бўлади ва улар ўз ижодлари билан маънавият тарқатувчиҳисобланадилар. Шу боис, институтда бўлажак санъаткорларнинг маънавий тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Институтимизда профессор-ўқитувчиларҳамда талабалар орасида тез-тез энг яхши ижодий ишлар: мақолалар, рисолалар, иншолар танловлари ўтказиб турилади ва ғолиблар рағбатлантириладилар. Бир неча йиллардан буён институт жамоат ташкилотлари, юқори маънавият ташкилотлари вакиллариҳамда етакчи ижтимоиёт олимлари, таниқли журналистлар ва машҳур киноактёрлар иштирокида институт ва талабалар турар жойларида маънавий-маърифий мавзуларда учрашувҳамда давра суҳбатлари, мунозаралар ўтказиб келинмоқда.
- Санъат институтида таҳсил олаётган талабаларнинг бўш вақтлариҳам бўладими? - Албатта, бўлади. Бироқ хақиқий ижодкорнинг бўш вақти камроқ бўлади. Чунки у доим ижод билан машғул. Шунга қарамай, талабаларимиз бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, уларни бекор қолишдан асраш мақсадида институтда ва талабалар турар жойларида турли маданий-маърифий, ижодийҳамда спорт тўгарак ва секциялари ташкил этилган.ҳозирда институтда фаолият олиб бораётган “Қувноқлар ва зукколар”, “Мунозара дебат клуби”, талабалар “Туртки” хажвий театр студияси, “Тошкент” ёшлар эстрада театри, рус гуруҳлари учун “Ёш вокалист”, “Ёш драматурглар” тўгараклари фаолият олиб бормоқда. Спорт ва жисмоний тарбия соҳасида бадиий гимнастика, енгил атлетика, волейбол, баскетбол, футбол, шахмат-шашка секциялариҳам мунтазам фаолият олиб бормоқда.
- Мутахассислик фанларининг талабалар томонидан ўзлаштирилишиҳақида сўзлаб берсангиз. - Мутахассислик фанларини ўзлаштиришда маҳорат дарслари, яъни “Мастер-класс”ларнинг ўрни катта эканлигини назарда тутганҳолда, бундай дарсларни ўтиш учун республикамиз ва хориждан етук мутахассислар таклиф этилмоқда. Айниқса, ижодкор талабаларимиз бундай дарслар орқали маҳорат сирларини ўрганиб, билимларини ошириш имкониятига эга бўлмоқдалар.
- Замонавий фильмларда роль ижро этаётган таниқли ёш қаҳрамонларнинг деярли барчаси мана шу институтда таҳсил олишган ва таҳсил олиб келмоқдалар. Масалан, ака-ука Искандар ва Самандар Ҳамроқуловлар, Валижон Шамсиев, Дилноза Кубаева, Алишер Узоқов, Улуғбек Қодиров, Гулчеҳра Эшонқулова ва бошқалар... - Ишонч ва фахр билан айтиш мумкинки, янги даврдаги ўзбек кинофильмларида иштирок этаётган ёки режиссёрлик қилаётган ёшларнинг тўқсон фоизи институтимизни битириб кетган ёки шу ерда таҳсил олаётган талабалардир. Бугунги кунда актёрларга нисбатан талаб ошиб бормоқда. Актёр турли хил ҳаракатларни саҳнада ёки экранда намойиш эта олиши, жумладан, у олишиш, курашиш, қийинчиликларни енгиш, жардан сакраш, қиличбозлик каби ҳаракатларни бажара олиши, ҳатто рақсга туша олиши лозим. Бўлажак актёр бу каби кўникмаларни саҳна ҳаракати, жисмоний тарбия ва рақс дарсларида эгаллайди. Етук санъаткор кадрлар тайёрлаш учун, талабанинг мукаммал билим олиши учун санъат институтида барча имкониятлар яратилган. Битирувчи талабаларимиз кино, ТВ, радио, эстрада соҳаларида тезда томошабинларимиз қалбидан ўрин эгаллаётганлиги бежиз эмас.
- Кейинги йиллар давомида институт қандай ишларни амалга оширди? - Авваламбор айтиш керакки, миллий санъатимиз ва маданиятимизнинг ривожланиши учун малакали мутахассисларни тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшиш институтимиз жамоасининг бош мақсадидир. Шу билан бир қаторда, институтимизда фахрланса арзигулик бир қатор ишлар амалга оширилган: • Ўтган аср давомида институтимиз Ўрта Осиёда маданият ва санъат соҳасида мутахассисларни тайёрловчи ягона билим маскани ҳисобланган. Халқаро аҳамиятга молик статусга эга бўлган институтда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва бошқа давлатлар учун махсус гуруҳлар ташкил этилиб, кадрлар тайёрланарди. Институтимиз битирувчилари Марказий Осиёнинг барча санъат ва маданият билим масканларида ўзига хос илмий-педагогик базани яратдилар. • Институтни битирган ижодкорлар нафақат Ўзбекистон, Марказий Осиё, МДҲ мамлакатларида, балки Франция, Голландия, Германия, Испания, Хитой, Россия, Япония каби дунёнинг бошқа давлатларида ҳам ижод қилиб келмоқдалар. Айнан бизнинг институтимиз битирувчилари бошқа юртларда санъат ва маданият соҳасида миллий мактабимизни тарғиб қилаётганлиги жуда қувонарли ҳолдир. • Институтимизни битирган юзлаб санъаткорлар Ўзбекистон маданий ва ижтимоийҳаётида фаол иштироки учун давлат мукофотлари, орден ва медаллар,ҳукумат нишонларига сазовор бўлганлар. Бундан ташқари, халқаро даражадаги илмий унвонларга эгадирлар. • Сўнгги йилларда халқароҳамкорлик алоқалари ҳам кенгайди. Жумладан, Қозоғистон бадиий академияси, Пекин драма академияси, Германиянинг Кино ва телевидение институти билан алоқалар ўрнатилиб, шартномалар тузилди.
- Бўлажак санъаткорларнинг илмий салоҳиятини ошириш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда? - Институтда илмий тадқиқот ишлари учун алоҳида ҳисоб рақами очилди. Унинг ёрдамида профессор-ўқитувчилар тайёрлаган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш имконияти туғилди. Институтнинг илмий-ижодий фаолиятини акс эттирувчи “Йилнома” китоби хар йили нашр этилмоқда. “Кино санъати”, “Театр санъати” ва бошқа мутахассисликлар бўйича таҳсил олаётган аспирантлар ва магистрлар кафедралардаги илмий-тадқиқот ишларига жалб қилинганлар, уларнинг ОАВда мақолалар билан иштирок этишлари доимий назорат қилиб борилади. Аспирантлар, магистрлар, иқтидорли бакалавр талабалар кучи билан, шунингдек, профессор-ўқитувчилар иштирокида ҳар йили ОАВда икки юздан ортиқ мақолалар чоп этилмоқда. Институтдаги кино санъати бўлими профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўзлари ишлаган бир қатор кино асарлари учун муаллифлик гувоҳномалари билан тақдирландилар. Талабаларимиз томонидан суратга туширилган бир қатор фильмлар Халқаро кино танловларида эътироф этилди. Бугунги кунда мазкур институтда ўзбек халқининг фахрига айланган йирик санъаткорлар, олим, педагоглар самарали меҳнат қилмоқдалар. Ўзбек санъати соҳасидаги етук устозлар: профессор Шуҳрат Аббосов, профессор Жўра Тешабоев, профессор Турғун Азизов ва профессор Ханжара Абулқосимова каби устозлар мана шу институтда дарс берадилар. Бир сўз билан айтганда, институтнинг юқори малакали профессор-ўқитувчилари, ўз соҳасининг йирик мутахассислари иқтидорли санъаткорларни етиштиришдаҳам амалий, ҳам назарий билим бериш учун тинимсиз меҳнат қилиб келмоқдалар. Ҳал қилувчи имтиҳон эса - катта экран, катта саҳна. Талабаларнинг ана шу “имтиҳон”дан муваффақиятли ўтишлари профессионал ижодкорлар берган ўгитлар, устозлар берган билим мезони сифатида кейинги қадамларда билинади. Бу ёғи - талабаларнинг ўзига боғлиқ. Ўзбекистон Давлат санъат институти ўқитувчиси Нилуфарҳамидова суҳбатлашди Савол бермоқИнтервью саволларини фақат рўйхатдан ўтган аъзолар бериши мумкин. |
Шу юлдузнинг бошқа интервьюлари
Янги интервьюлар
|
|||||||||||||||||||||||||








