Хуш келибсиз, меҳмон!

Мана бу саҳифаларга ҳам кириб кўринг:

 


 
Журнал > Афанди латифалари

Афанди латифалари


1 - 1011 - 16Кейинги 10 >>  Жами: 16

Талабалар ётоқхонаси

Талабалар ётоқхонада эрталаб уйғонишгач, қаерга боришни муҳокама қилишмоқда. — Кимда қандай таклиф бор? — дебди бири. — Дарсга борамиз! — дебди ақллироғи. — Яхшиси кинога борамиз! Бугун жума. Хиндча кино келган — дебди санъатга шайдороғи. — Ундан кўра истироҳат боғига пиво ичгани борамиз! — дебди пиёнистароғи. — Келинглар, яхшиси ҳеч қаёққа бормай, уйқуни давом эттирамиз! — дебди уйқучиси. — Танга ташлаймиз, — дебди қиморбози. — Агар гербли томони билан тушса — пиво ичгани борамиз, сонли томони билан тушса — кино кўргани. Ёни билан туриб қолса — ухлаймиз, ҳавода муаллақ қолса — дарсга борамиз.

жўнатди editor

Қараб тур

Ўғил телевизор томоша қилаётган отасига дебди:


— Дада, нега болаларга бу кинони кўриш мумкин эмас?


Дадаси: — Қараб тур, ҳозир ўзинг кўрасан нимагалигини!

жўнатди editor

Чипта

Хотини эрига деди:
- Ҳадемай овқат тайёр бўлади. Кейин болаларни чўмилтириб, ухлатишим, кўйлагингизга тугма қадашим, шимингизни дазмоллашим керак. Ана шундан сўнг кинога тушсак бўлади.
- Хўп, - деди эри. - Чиптага қачон бориб келасан?

жўнатди editor

Хечдан кура кеч

—Қачон дарсингни қилмоқчисан ўзи?
—Кино кўриб олай, кейин.
—Кинодан кейин кеч бўлади.
—Ойижон, киши ўқийман деса, ҳеч қачон кеч бўлмайди.

жўнатди editor

Фожиа

Ажаб манзара бу, ажаб манзара: Атрофдан хуфтон азони эшитиладир. Хонадонларда эса кўзлар телевизорларга қадалган. Одамлар диққати мексикаликларнинг тутуруқсиз ва беҳаё кинофильмлари билан банд. Фожиа бу, фожиа... Бундай фожия бошқа такрорланмаслиги учун ичайлик!

жўнатди editor

қишлоқча тарбия

Биз хотиним билан кинога бормоқчи бўлиб турган эдик, шу пайт эшик қўнғироғи жиринглаб қолди. Эшикни очдим. Эшик олдида юзлари шамолда қорайган бир бола турарди.
-Кимнинг ўғлисан, - сўрадим болакайдан.
-Дада, - деди бола жовдираганча.
-Нима? – жаҳлим чиқиб дедим.
-Нима қилди? – ойна олдида ўтирган хотиним сўради.
-Қанақадир бир бола мени дада деяпти.
-Дада деяпти? – сўради хотиним ва эшик олдига келди.
У қахр билан олдин менга, сўнгра болакайга қараб олди.
-Демак, бу сенинг даданг? - сўради у.
-Қанақа бола ўзи бу, дада эмиш-а, - дедим бўзариб. -Шошмай тур хозир ҳаммасини аниқлаймиз! Ўзи сенга турмушга чиқишда ҳам шубҳаланувдим...
Сўнг болага ўгирилиб сўради:
-Ойинг ким?
-Сиз,-деди болакай бурнини тортиб.
-Демак, сен менга турмушга чиқишда шубҳалангансан, - жилмайдим мен – Хўш, хўш...
-Бола алдаяпти! – бақирди хотиним. -ҳой, шумтака, уят эмасми сенга!
Бола бурнини тортиб қўяркан чўнтагидан расм олиб менга узатди. Мен расмда хотиним билан ўзимни кўрдим.
-Бу яна қанақа хазил, - жахлим чиқиб дедим, шу пайт хотиним менинг гапимни бўлиб деди:
-Тўхта, тўхта, тўхта... Ахир, бу бизнинг қишлоқда бувисиникида яшаётган ўғлимиз эмас-ми?
-ҳа, бу мен, - деди болакай.
-Тешавой, ўғлим, - йиғлаб юборди хотиним – Ойингни кечир, сени танимагани учун...
-Мен Тешавой эмас, унинг акасиман.
-Қанақа онасан ўз ўғлингни танимасанг. Мўминтой, ўғлим келақол ўзимга.
Бола яна кескин бош чайқади.
- Бундан чиқди бу бизнинг тўнғичимиз-Болтавой. Қара вақтнинг тез ўтишини, болалар шунақа тез ўсишади-я,-ўғлимизни бағрига босиб деди хотиним. -Менинг назаримда биз уларни кечагина қишлоққа жўнатгандаймиз. Ўғлим нимага келдинг?
-Биласизми дада, мактабга кеч қолувдим, қайтиб борсам бувим уришиб берадилар. Автобусга ўтирдим-у келавердим.
-Яхши,-деди хотиним.-Дарс қолдириш! Бу хаммаси қишлоқча тарбиянинг оқибати!

жўнатди editor

Ота-онам кино куришяпти

Болакай кўчадан ўтиб бораётган аёлдан:
- Илтимос, 100 сўм беринг, уйимга етиб олай, - дебди.
- Ма, болакай, ота-онанг қаерда?
- Улар кинога кириб кетишган эди.

жўнатди editor

Арнолддан сурашди

Арнольд Шварцнеггердан интервью олишяпти:
- Сиз нимадан кўпрок кўркасиз?
- Хинд киноларидаги мушт овозидан - деди.

жўнатди editor

Кино

Анвар кинодан қайтган укаси Дилшоддан сўради:
— Дилшоджон, қанақа кино кўрдинг?
— Билмайман.
— Нега?
— Ухлаб қолибман...

жўнатди editor

Жиннихонада

Жиннихонада соғлом одамларни аниқлаш учун катта залнинг барча ўриндиқларини бўяб қўйишипти. Кейин хамма жинниларни чақириб кино қўйиб беришибди. Хамма бўялган ўриндиқларга ўтириптию кинони томоша қилишни бошлашипти. Фақат биттагина одам қаердандир газета топиб, ўриндиққа қўйиб кейин ўзи ўтирипти. Шунда шифокорлар уни соғайипти деб ўйлашиб сўрашипти:
- Хўш, мана сиз бўялган ўриндиққа газета солиб ўтирипсиз, кийимларингиз кир бўлмаслиги учун шундай қиляпсизми?
- Йўўўқ. Кино яхшироқ кўринсин, баландроқда ўтирай деб газета қўйгандим!

жўнатди editor

1 - 1011 - 16Кейинги 10 >>  Жами: 16
 



Латифа жўнатинг

Исми-шарифингиз


Почтангиз


Сарлавҳа


Латифа


Суратдаги матнни
шу ерга ёзинг:





Латифаларни anekdot@cinema.uz га ҳам жўнатсангиз бўлади.




Кўп кирилган саҳифалар:

  Ҳинд фильмлари   Киноафиша   Кино янгиликлари   Фильмларнинг шарҳлари   Иш жойлари