|
||||||||||
Компания ҳақида > Cinema Журналимиз
Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар! Санъат инсонни эзгуликка етаклайди. Бинобарин, кино санъати ҳам шахснинг маънавий камолотига хизмат қилади. Санъатсевар ўзбек халқи билан ҳинд халқи ўртасидаги дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланишида ҳам айнан кино санъатининг ҳиссаси салмоқлидир. Шундай экан, CINEMA.UZ Компаниялар гуруҳи ҳам ўзининг камтарона меҳнатини ана шу хайрли ишга баҳоли қудрат қўшилаётган ҳисса деб билади. Мана 7 йилдирки, CINEMA.UZ Компаниялар гуруҳи кино санъати шайдоларининг хизматида. Ўзбек дубляж мактаби анъаналарини давом эттириб, энг сара ҳинд фильмларини сиз азизларимизнинг этиборингизга ҳавола этиб келмоқда. Бир неча дўконларимиз кино ва мусиқа мухлисларига юқори сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Шу билан бирга, йилдан-йилга компаниямизнинг фаолият соҳалари ҳам кенгайиб бормоқда – кино ва мусиқа санъатига хусусан, хинд киносига бағишланган ўзбек тилидаги биринчи интернет портал - cinema.uz сайтини ишга туширди. Бугунги кунда “CINEMA MAGAZINE” журнали муштарийларнинг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда 2008 йилнинг июнь ойидан нашр этила бошланди. Журнал ўзининг янги дизайни, кўриниши ва мазмун-моҳиятига эга, ўзбек ва дунё кинематографияси тарихи ва бугунги ижодий жараёнлари ҳақида ҳикоя қилади. Журналнинг ҳар бир сонига ўзбек киноси тарихидан ўрин олган дурдона фильмлар ҳамда томошабинларга манзур бўлган замонавий фильмлар “Бонус! X-clusive DVD” дисклари илова қилинади.
|
Журналимизни онлайнда ўқингТез кунда "Cinema Magazine" журналимизда!
|
|||||||||






