Хуш келибсиз, меҳмон!

Мана бу саҳифаларга ҳам кириб кўринг:

 


 
Компания ҳақида > Франчайзинг

Франчайзинг

   

CINEMA Market компанияси манфаатдор корхоналарни франчайзинг асосида ҳамкорлик қилишга таклиф этади.

Бугунги кунда бизнгинг франчайзинг ҳамкорларимиз республиканинг кўпгина вилоятларида фаолият кўрсатмоқдалар. Республикамизнинг турли чеккаларида, ҳатто қўшни давлатларда яшовчи ҳинд киноси мухлислари бугунги кунда CINEMA Market савдо белгисини яхши танийдилар. Уларнинг барчаси бизнинг брендимиз остида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини муносиб баҳоламоқдалар. Ҳамкорларимиз ёрдамида ривожланган савдо тармоғи шаклланган бўлиб, унинг ёрдамида нафақат ҳинд, балки Ўзбекистон, Россия ва бошқа чет эл мамлакатларининг кино маҳсулотлари савдога чиқарилмоқда.

Франчайзинг дастурининг маъноси шуки, потенциал ҳамкорлар бизнинг брендимиздан фойдаланган ҳолда тез ўзгариб турадиган кино бозорининг эҳтиёжларига тўғри ва тезкор мослашиш, компаниямизнинг рақобатли устунликларидан фойдаланган ҳолда эса ўз минтақаларидаги бозор сегментларини муваффақият билан эгаллаб бориш имкониятига эга бўладилар. Компаниямиз франчайзинг шароитларида Сизга қуйидаги имкониятларни бериши мумкин: сиз жойлашган минтақада CINEMA Market савдо белгиси остида савдо шохобчалари ташкил қилиш; миллий, жаҳон киноси ва Болливуд маҳсулотларининг махсус голограммалар билан ҳимояланган, энг янги, лицензияли маҳсулотларини имтиёзли нархларда олиш; компаниянинг имтиёзли тарифларидан фойдаланиш; компания томонидан ташкил қилинадиган турли маркетинг ва реклама акцияларида, республика ва жаҳон премьераларида иштирок этиш

    Батафсил маълумот учун 3998877 (қўшимча 103) рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки franshiza@cinema.uz манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

     



    Кўп кирилган саҳифалар:

      Ҳинд фильмлари   Киноафиша   Кино янгиликлари   Фильмларнинг шарҳлари   Иш жойлари