Компания ҳақида > Cinema Production
«CINEMA PRODUCTION»
«CINEMA PRODUCTION» студияси 02 июнь 2008 йилда расмий равишда ўз ишини бошлади. Бу студиянинг асосий иш фаолияти хозирда жаҳон киносида ривожланган махсус эффектларни яратиш, уч ўлчамли анимацион мультфилмлар ва телевизион реклама роликларни яратишдан иборат. «CINEMA PRODUCTION» студияси «CINEMA GROUP» компаниясининг бир йўналиши бўлиб, компания бош директори АХМАДЖОН УМАРОВ хозирги кунда Ўзбек киносини ривожлантиришда жонбозлик курсатмокдалар. «CINEMA PRODUCTION» студияси бир неча гуруҳларга бўлинган бўлиб, гуруҳ раҳбари Салимов Собиржон бошчилигида олдига қўйилган барча масалаларни ҳал қилиб келмоқда. «САМОВИЙ МЕҲМОН»
Самовий меҳмон асари асосида уч ўлчамли анимацион фильм яратилиши, бу ўзбек мультипликациясида янгилик десак ҳам булади. Ривожланган давлатларга назар соладиган бўлсак, улар ахборатлаштириш ва техник жихозлар томонидан анча илгарилаб кетганлар шунинг учун уларнинг кино махсулотларини барча мухлислар яхши қабул қилишади. Шу жумладан ўзбек томошабинлари ҳам. Лекин бу замонавий яъни сифатли кино махсулотларининг барчаси хам бизнинг менталитетга тўғри келавермайди. Бизнинг халқимиз мехнатсевар, бир-бириги мехр оқибатли ва айниқса ота-онага бўлган хурмат анча баланд, барча халқлар хавас қилса арзийди. Хориж киноларида эса инсониликнинг шу жихатларига бир оз кам эътибор берилади, бизнинг фикримизча бу ёшларимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Хар қанча махсус эффектлар хар-ҳил анимацион кўринишлар қилинмасин мазмун ва маъно жихатдан саёз бўлса, бундай санъат асари бу кино бўлсин ёки ёшлар учун мултьфильм узоқ умр кўрмайди. Бизнинг халқимиз кўпни кўрган доно халқ. Бизнинг мақсадимиз юртимиздаги санъат арбоблариннг кучли санъат асарларни дунё юзини кўриши учун бир оз бўлса ҳам ўз ҳиссамизни қўшишдан иборат. Ўзмизнинг биринчи меҳнатимиз учун Ўзбекистон халқ қахрамони ва севимли шоиримиз А. Ориповнинг “САМОВИЙ МЕҲМОН, БЕШ ДОНИШМАНД ВА ФАРРОШ КАМПИР.” шеъри мотиви асосида ҳаммамизга таниш Усмон Қўчқоровнинг сценарийси асосида қисқа метражли мултьфильмни яратишга жазм этдик.
Бу шеърнинг маъзмуни шундан иборатки, ҳозирда хориж мамлакатларида олға сураётган замоновий техникалар ва келажат ютуқлари орқали бора-бора инсонлар барча нарсани хисоб китоблар хар хил техник асбоблар билан ўлчашади, хаттоки инсонларнинг ўзаро муносабатларни ҳам. Лекин оддий, барча инсонлар учун керак бўлган меҳр мухаббатни эсдан чиқаришади. Ёши улуғ дилкаш онахон ўз хаётий тажрибасидан озгина яхши сўз ва оддий меҳр орқали бизнинг она еримизга меҳр излаб келган ўзга сайёралик билан мулоқотга киришади ва дунёга донғи кетган олимлар эплай олмаган ишни уддалайди. Бу билан биз ёш авлодга замонавий илм фан тарақиётидан узоқлашсин деган фикирни олға сураётганимиз йўқ, балки хар канча ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлмасин, агар унда одамийлик фазилати бўлмаса барча илми бехуда. Ушбу ҳолатдан олимлар ҳам тўғри хулоса чиқарган ҳолда одамийлик меҳрни ҳам унутмаслик кераклигини тушуниб етишади. Самовий меҳмон сценарийси орқали – халкимизга мос ва хос бўлган инсонийлик, дилкашлик ўзга бир оламнинг мавжудотига бўлсада меҳр бера олишдек фазилатларни мадҳ этишдир. Ушбу асар Ўзбек кино миллий агентлиги ёрдамида ва Ўзбек мультипликациясини ривожланишига катта хизмат кўрсатган ва кўп йиллик тажрибага эга бўлган етук мутахассис Мавзур Махмудовнинг маслахатлари беқиёслигини айтиб ўтишимиз зарур. |
||||||


