Хуш келибсиз, меҳмон!

Мана бу саҳифаларга ҳам кириб кўринг:

 


 
Компания ҳақида > Cinema City кинотеатри

Cinema City кинотеатри

   

Cinema City янги авлод кинотеатри ҳозирги кунда таъмирланмоқда. Декабр ойида компаниямизнинг 7 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган байрам арафасида тўлик таъмирдан чикади.

Авваллари бу Талабалар шаҳарчасининг маданият ва истироҳат маркази бўлган собиқ «Нукус» кинотеатри эди. Энди бу ерда уч залли, замонавий рақамли кинотеатр мажмуаси ташкил қилинади.

Энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бу мажмуага юмшоқ ўриндиқлар, Dolby Surround рақамли овоз тизими, микроиқлимни сақлаб турувчи сплит-тизимлар ўрнатилади.

Томоша заллари

Залларни замонавий акустик қурилмалар билан жиҳозлаш бўйича лойиҳа-конструкторлик ва ҳисоб-китоб ишлари олиб борилмоқда. Акустик ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш ва ўрнатишни Литванинг машҳур «MUZIKOS EKSPRESAS» компанияси амалга оширмоқда..

Кафе-бар

Кинотеатрнинг биринчи қаватида ретро-синема услубида безатилган қишки ва ёзги кафе-бар жойлашади. Бу ерда сеансларнинг бошлашини кутиб ўтирган меҳмонлар плазмали экранларда фильмлар, рекламалар ва спорт мусобақаларини томоша қилишлари, журналлар билан танишишлари мумкин. Буфетда эса ҳар доим тамадди қилиб олиш учун енгил таомлар, салқин ичимликлар ва музқаймоқ бўлади.

Биринчи қаватнинг чизмаси

 






Cinema
City
кинотеатри


Кинотеатр

кассасининг

иш тартиби

Душанба - Шанба
10:00 - 20:00
Якшанба
10:00 - 19:00



Кўп кирилган саҳифалар:

  Ҳинд фильмлари   Киноафиша   Кино янгиликлари   Фильмларнинг шарҳлари   Иш жойлари