|
Компания ҳақида > Хизмат пиллапояси > Эълонлар
Резюме жўнатишБугунги кунда компаниямизга қуйидаги мутахассислар керак: ДизайнерЁш, истеъдодли, тажрибали дизайнер. Adobe Photoshop, CorelDraw дастурларини билиш шарт. (QuakXPress, InDesign, Flash, Illustrator, 3D-Max дастурларини билcа, айниқса қўлда сурат чиза олса айни муддао). Мажбуриятлари: полиграфия, ташқи реклама, муқовалар учун оригинал-макетларнинг дизайнини тайёрлаш, дизайн-концепция (веб-дизайн) ишлаб чиқиш. Ижодий ғояларни таклиф қилиш ва уларни тезкорлик билан амалга ошириш, вақт танқислигида стресс ҳолатларидан чиқиб кета олиш, ўқишга, янги соҳаларни ўрганишга мойиллик хислатлари. Шароитлар: келишилган иш ҳақи (суҳбат натижалари асосида муҳокама қилинади), бепул тушлик, манзил — талабалар шаҳарчаси.Видеомонтаж мутахассисиКомпанияга тажрибали видеомонтажчи керак. Adobe Premiere ва бошқа шу каби видеомонтаж, компоузинг, анимация ва компьютер графикаси дастурларини билиш. HD формати билан ишлаш тажрибаси ёки истаги, тезда ўрганиш имкониятлари маъқулланади. Масъулият ва хушмуомала. Мажбуриятлар: фильмлар, телекўрсатувлар, реклама роликларини монтаж қилиш, видеотасвирни рақамли форматга ўтказиш, монтаж қилиш, DVD авторинг Шароитлар: келишилган иш ҳақи (суҳбат натижалари асосида муҳокама қилинади), бепул тушлик, манзил — талабалар шаҳарчаси. |
