|
||||||||||
Компания ҳақида > Хизмат пиллапояси
CINEMA Market компаниясида сиз ўз орзуларингизни рўёбга чиқаришингиз мумкин. Биз ўз ходимларимиз учун ҳақиқий ижодий муҳитни муҳайё этамиз. Бундай ижодий муҳитда ижодий ёндашув, профессионал маҳорат, ўз ишини яхши билиш, тезкорлик мужассам бўлади. Компаниянинг турли бўлинмларида аудио ва видеомаҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг турли босқичларида бой тажриба тўплаб, профессионал ўсиш учун бақувват пойдевор барпо қилишингиз мумкин. Ўз салоҳиятингизни ғояни ифодалаш, ижодий ёндашиш, дизайн ишлаб чиқиш, фильмни таржима қилиш, сценарий ва диалогларни таҳрирлаш, фильмларга овоз бериш, овозни қайта ишлаш, махсус эффект ва шовқинлар қўшиш, оригиналларни тайёрлаш ва кўпайтириш, реклама, кинопрокат каби ранг-баранг соҳаларда синаб кўринг! CINEMA Market — ходимлари ўз билим ва қобилиятларини чуқурлаштириш, кенгайтиришга интилувчи ижодкорлар жамоасидир. CINEMA Marketни машҳур компанияга, у ердаги меҳнат жараёнини эса қизиқарли ва мазмунли ижодий жараёнга айлантирганлар ана шу ходимлардир. Сифат – бизнинг асосий мезонимиздир. Сифат ҳар бир ходимнинг ҳар бир босқичдаги меҳнатини баҳоловчи ягона мезондир. Сифат ҳар бир ходимнинг умумий ишга қўшаётган шахсий ҳиссасидан шаклланади. CINEMA Market компанияси ўзининг бугунги мақоми, мавқеи, нуфузи ва обрўсига айнан ўз маҳсулотларининг сифати туфайли эришган. Компаниямиз ўзининг узоқ муддатли, истиқболли режаларини амалга ошириш учун ўз жамоасига юқори малакали мутахассисларнинг қўшилишидан манфаатдордир. Рағбатлантириш тизими ва хизмат пиллапоясиКомпанияда ижодкорлар, юқори техник малакали мутахассислар меҳнат қиладилар. Улар кенг кўламли ижодий, техник, маъмурий, тижорий вазифаларни бажарадилар. Ходимларимиз исталган пайтда бир-бирларининг ўрнини боса олишлари учун ўзаро тажриба алмашиб, маҳорат сирларини баҳам кўрадилар. Биз қандай дам оламизЭркакларимизнинг севимли спорт тури – футбол, ундан кейин эса сузишдир. Компаниянинг корпоратив байрамлари, премьералардан кейинги банкетлар ҳам барча ходимлар учун катта оилавий тантаналарга, ўйин-кулги, ҳазил-мутойибага бой кечаларга айланиб кетади. |
Янги эълонлар |
|||||||||




