Хуш келибсиз, меҳмон!

Мана бу саҳифаларга ҳам кириб кўринг:

 


 
Компания ҳақида

Компания ҳақида

   

CINEMA.UZ компаниялар гуруҳи

Компаниялар гуруҳининг тарихи 2001 йилдан – «CINEMA Market» компанияси ташкил қилинган кундан бошланади. Ўзбекистон медиабозорида муваффақиятли фаолият кўрсатиб келаётган бу компания Ўзбекистон, Россия, МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларида ўзбек фильмларининг эксклюзив дистрибьюторидир. Айни пайтда CINEMA Market компанияси ҳинд фильмларини намойиш қилиш бўйича Ўзбекистон ва Ўрта Осиё мамлакатлари ҳудудида эксклюзив ҳуқуқларга эгадир.

CINEMA Market «Болливуд-Опшн» (Россия) компаниясининг расмий дистрибьютори бўлиб, Раж Капурнинг «R.K.Studios» студияси, «B.R.Chopra», «Dharma Production», «Mukta Arts», «Film Kraft», «Rajshree Productions», «Venus Records & Tapes», «Shakti Films», «Pramod Films», «Indus», «Shemaroo», «M.R.Productions», «B.Subhas», «Adlabs» ва бошқа йирик ҳинд кинокомпанияларининг маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.

CINEMA Market компаниясида ўзбек тилига таржима қилиниб, дубляж қилинган «Боғбон», «Сен ва мен», «Вир ва Зара», «Зулмат», «Ҳеч қачон алвидо деманг», «Жоним фидо», «Дон» каби машҳур ҳинд фильмлари халқимизнинг севимли фильмларига айланган.
Шунингдек, компания томонидан Россия ва бошқа хорижий киностудияларнинг маҳсулотлари, жумладан «Александр», «Муқаддас замин» («Kingdom of heaven»), «Сўнгсиз олишув» («Бой с тенью») каби  фильмлар ҳам ўзбек тилида дубляж қилинган.
Халқаро Filmfare Awards 52-маросимида «Йилнинг энг яхши фильми» мукофотига сазовор бўлган «Rang De Basanti» фильми ҳам CINEMA Market компаниясида НТВ Плюс телеканали учун рус тилига таржима қилиниб, дубляж қилинган.
«Қалқон» студиясининг машҳур «Шайтанат» телесерали ҳам Россия телевидениесида намойиш қилиш учун таржима қилиниб, бизнинг тон-студиямизда дубляж қилинган.
Компания ўзининг замонавий тон-студияси ҳамда бой тажрибаси билан кўпгина хусусий киностудияларга хизмат кўрсатиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириб бормоқда. «Шарқ-синема», «Фаёз-фильм», «Музаффар-фильм», «Осиё», «Қалқон» ва «Гладиатор-фильмс» (Қозоғистон) студиялари шулар жумласидандир.

Компаниянинг миллий кино санъатини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан олиб бораётган ҳамкорликдаги фаолияти ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. Ўзбек кино усталарининг «Бахт учун миллион», «Фотима ва Зуҳра», «Ромео ва Жульетта», «Сўғдиёна», «Қисмат» каби фильмларига ҳам компаниянинг тон-студиясида овоз берилган.

Компания аудио ва видеомаҳсулотлар сотиладиган ўз савдо тармоғига ҳамда замонавий Cinema City кинотеатрига эга бўлиб, кино ишлаб чиқариш бўйича кенг қамровли хизматларни (суратга олиш, овоз бериш, дубляж, монтаж, аудио, кино ва видеомаҳсулотлар промоушни ва бошқалар) кўрсатади.

Компаниянинг фаолият доираси кенгайиб борган сари, асосий фаолият йўналишлари бўйича алоҳида шўъба корхоналарини ташкил қилиш зарурати вужудга келди. Натижада CINEMA Bollywood ҳамда CINEMA Service компанияларини таъсис этиб, CINEMA Market компанияси билан бирга CINEMA.UZ компаниялар гуруҳини ташкил қилишга қарор қилинди.

CINEMA.UZ компаниялар гуруҳи 2007 йилда ташкил қилинди. Гуруҳни ташкил қилувчи компанияларнинг фаолият йўналишлари қуйидагича тақсимланди:

CINEMA Market компанияси - САВДО ва ДИСТРИБУЦИЯ
Ўзбек ва хорижий аудио-видеомаҳсулотларини сотиш ҳамда оммавий ахборот воситалари – матбуот, телевидение ва радиода реклама қилиш.
Ўрта Осиё ва МДҲ мамлакатларида ўзбек киносининг дистрибуцияси, чет элларда ўзбек кинематографчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш («Мусаффо экран» Ўзбекистон Кино ва Видео Ташкилотлари Уюшмаси билан ҳамкорликда)

CINEMA Service компанияси - ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ва ХИЗМАТЛАР
Рақамли кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва намойиш қилиш бўйича миллий лойиҳаларни ташкил қилиш. Миллий фильмларнинг рақамли фильмлар прокатининг халқаро бозори билан технологик жиҳатдан мос бўлишини таъминлаш.
Ўзбек киносига кино саноати соҳасидаги замонавий рақамли технологияларни татбиқ қилиш.
Рақамли киномастеринг тизимларига асосланган рақамли кинотеатрлар тармоғини барпо этиш (DMS-2000 Doremi Cinema), уларда мамлакатимизда суратга олинган фильмларни имтиёзли намойиш қилинишини таъминлаш.
Аудио, видео ва теледастурлар, сериаллар ва фильмлар ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулотларни чоп этиш ва кўпайтириш (оптик дисклар репликацияси), продюсерлик, промоушн.

Компания монтаж-тон бериш жараёнини кино ишлаб чиқариш ва намойиш қилишнинг замонавий рақамли технологияларидан фойдаланган ҳолда юқори даражада амалга ошириш мақсадида ўз техник базасини такомиллаштиришни режалаштирган.
Компания ўз студияларида пост-продакшн ва фильмга кадр орти ишлов бериш жараёнларининг амалга ошириш бўйича тўлиқ хизматлар спектрини кўрсатади.
Кино ва видеомаҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги тўлиқ хизматлар спектри: суратга олиш, овоз бериш, дубляж ва монтаж
Кино-видеомаҳсулотларга овоз бериш бўйича тўлиқ хизматлар спектри: монтаж саҳифаларини фильмнинг асл тилидан таржим қилиш, матнни адабий таҳрирлаш; диалогларни дубляж учун синхронлаш, матнларни кадр орти овоз бериш учун жойлаштириш, таҳрирлаш, режиссура, фонограммаларни технологик синхронлаш, фонограммаларни Dolby Digital технологиясининг талабларига кўра алоҳида каналларга ажратиш, фонограммаларни Dolby Digital форматида қайта ёзиш ва бошқалар

Тон-студия, овоз ательеси ва монтаж студиялари.
1. PRODUCTION
Сценарий, суратга олиш, овоз ёзиш. Продюсерлар, режиссерлар, сценарий муаллифлари, техник ходимлар.
2. POSTPRODUCTION
Betacam SP, DVC-PRO, DV-CAM ва Mini-DV форматлари билан ишлай оладиган HD форматли монтаж студиялари. Студия қўшимча равишда қуйидаги хизматларни ҳам кўрсатади – видеотасвирни рақамли форматга ўтказиш, бир форматдан бошқасига айлантириш, ёзувлар, уч ўлчамли графика ва анимация, морфинг, компоузинг ва бошқалар.
3. ТОН-СТУДИЯ (АУДИОМОНТАЖ ва ОВОЗ БЕРИШ)
Студия кўрсатадиган хизматлар спектр жуда кенгдир: ночизиқли ва синхрон аудиомонтаж, синхрон овоз бериш, мусиқа ва, вокал ёзиб олиш, сухандонларнинг нутқини, қўшимча шовқинларни ёзиб олиш, овозли ёзувлардан Dolby Digital форматидаги фонограммалар тайёрлаш
Келгусида дубляж актёрлари учун ўқув курслари ва маҳорат мактаблари, дубляж техникаси бўйича мастер-класслар ташкил қилиш режалаштирилган.
4. АРТ-СТУДИЯ (КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИ ва АНИМАЦИЯ)
Креатив, дизайн, компьютер графикаси, компоузинг, мини-босмахона

CINEMA Bollywood компанияси
Ҳинд киноси Ўрта Осиё ва МДҲ мамлакатларидаги барча ёшдаги, турли ижтимоий доиралардаги томошабинлар ўртасида жуда кенг оммалашган. Компания ана шу феномен туфайли Ўзбекистонда ҳинд киноси прокати бўйича пешқадамликни қўлдан бермай келмоқда. Ҳинд фильмларини дубляж қилиш эса компаниянинг энг муваффақиятли йўналишларидан биридир.
Шунинг учун Болливуд маҳсулотлари билан бевосита шуғулланувчи CINEMA Bollywood компанияси ташкил қилинди.
CINEMA City деб номланган уч залли замонавий рақамли мультиплексда миллий ва хорижий (Болливуд, Голливуд, Европа, Осиё, МДҲ) фильмларни намойиш қилиш, премьералар, махсус намойишлар, фестиваллар, учрашувлар, тақдимотлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш.
Келгусида компания томонидан Россиянинг Индия-ТВ (НТВ Плюс) телеканали каби кабелли (сунъий йўлдошли) телеканал ташкил қилиш ҳам режалаштирилган.
Бугунги кунда CINEMA.UZ компаниялар гуруҳи – Ўзбекистон бозорида миллий ва хорижий фильмларни тақдим этиш билан фаол шуғулланиб келаётган энг машҳур ўзбек компанияларидан биридир

Бугунги кунга келиб CINEMA.UZ компаниялар гуруҳи – бу:
- ўзбек тилига профессионал таржима қилинган ва дубляж қилинган жаҳон киносининг энг зўр намуналари. Ҳинд киноси маҳсулотлари компания фаолиятида етакчи ўрин эгаллайди. Компаниянинг расмий каталоги 250 дан ортиқ мумтоз ва замонавий фильмларни ўз ичига олган.
- ривожланган савдо тармоғи: Кино ва мусиқа маркази, аудио ва видеомаҳсулотлар билан савдоси ва ижараси билан шуғулланувчи дўкон, маънавий-маърифий савдо мажмуаси, минтақалардаги дистрибьютлар тармоғи.
- замонавий техника билан жиҳозланган тон-студия;
- CINEMA City кинотеатри (таъмирланмоқда)

 

Янгиликлар

Киноэкранларда - Om Shanti Om!!!
25 феврал 2008

Янги ҳинд фильмининг премьераси!

20 апрел 2007

2007 йил 14 апрел куни ўта оғир вазнли боксчимиз Руслан Чагаев профессионал бокснинг энг нуфузли ташкилоти - Жаҳон Бокс уюшмаси (WBA) йўналиши бўйича жаҳон чемпиони камарини қўлга киритиб, мустақил Ўзбекистонимизнинг номини яна бир карра дунёга машҳур қилди.



Кино мухлисларига

Ҳамкорларга

Профессионалларга




Кўп кирилган саҳифалар:

  Ҳинд фильмлари   Киноафиша   Кино янгиликлари   Фильмларнинг шарҳлари   Иш жойлари